Тошкент шаҳридаги 30 минг нафарга яқин талаба доимий яшаш манзилларига жўнаб кетди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни доимий яшаш жойларига кузатиш ишлари бошланди.

Айни вақтга қадар 30 000 нафарга яқин талаба марказлаштирилган тартибда Тошкент шаҳридан ўзлари яшайдиган вилоятларга жўнаб кетди.

Қайд этиш лозим,олдинроқ барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Талабаларни жўнатиш ишлари давом этмоқда.

Manba: Axborot xizmati

16.03.2020