Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиб бериш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланишини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  ахборот хизмати

Manba: Axborot xizmati

24.08.2019