Энергетика соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибадан фойдаланилади

Бугун, 11 сентбярь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва энергетика институти миллий тадқиқот университети ректори Николай Рогалев бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Президентнинг 2019 йил 4 июндаги қарори билан Тошкент шаҳрида “Москва энергетика институти” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг  (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилган эди.

Музокараларда томонлар филиал фаолиятининг асосий йўналиши этиб белгиланган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилишди.

Филиалда таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет (РФ)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади.


 

Manba: Axborot xizmati

11.09.2019