Урганч давлат университетида Президент тавсия этган 5 та муҳим ташаббус бўйича “Якшанба мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича Урганч давлат университетида “Якшанба мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бунда ўқувчиларда эстетик дид, касбий этика, кийиниш ва муомала маданиятини ривожлантириш, уларни адабиёт ва санъатга ошно қилиш, санъат, маданият ва мусиқа орқали уларни ҳар жиҳатдан баркамол шахс сифатида тарбиялаш мақсадида Педагогика факультетида БТМ кафедраси томонидан “Қўғирчоқ театри”, Мусиқий таълим кафедраси томонидан “маҳорат дарслари”, ТСМГ кафедраси томонидан “Ёш рассомлар” тўгараги машғулотлари ташкил этилди.

Ўқувчиларни ҳар жиҳатдан соғлом, жисмонан бақувват ва чиниққан, ақлан етук, сабр-қаноатли, чаққон ва интилувчан, эпчил ва ҳаракатчан, ғайратли, уддабурон ва ташаббускор шахс сифатида тарбиялаш мақсадида Жисмоний маданият факультети томонидан қизлан учун “Гимнастрада”, Фитнесс, ўғил болалар учун футбол, волейбол спорт турларидан тўгараклар ташкил этилиб, машғулотлар ўтказилди.

Ўқувчиларни электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида Физика-математика факультети томонидан “Компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш” бўйича ўқув курсларини ташкил этилди.

Ўқувчиларнинг илмий ва бадиий адабиётлар, жумладан, дидактик асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш ва шу орқали уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш мақсадида Филология факультети томонидан “Шеърият”, “Reading club” (китобхонлик) тўгараклари машғулотлари ўтказилди.

 Ўқувчи қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш, жамиятга касбига садоқатли, фаол ва ташаббускор, ҳар жиҳатдан етук кадрларни етказиб бериш мақсадида Меҳнат таълими кафедраси томонидан “тикувчилик, тўқиш, қўл меҳнати ишлари” курсларини ташкил этилди.

 

 

Manba: Axborot xizmati

06.05.2019