Ўзбекистонда яна битта хорижий университет очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил мақсадида юртимизда Шарда университети ташкил этилди. 

Университетда ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади. 

Ўқув жараёни  2019/2020 ўқув йилидан бошланади. 

Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:

  • электр муҳандислиги;
  • ахборот технологиялари ва кибер хавфсизлик;
  • компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
  • электроника;
  • коммуникация муҳандислиги;
  • бизнес-менежмент.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Шарда университети Андижон вилоятида жойлашади. 

Manba: Axborot xizmati

11.04.2019