Ўзбекистон ва АҚШ: олий таълим тизимидаги ҳамкорлик янада ривожланади

Бугун, 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Дж.Шустер раҳбарлигида делегация қабул қилинди.

Музокараларда Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мазкур таълим муассасаси абитуриентларни қабул қилинишни йўлга қўйиш масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур нуфузли олий таълим муассасасининг юртимизда филиалини ташкил этиш боғлиқ ишларни 2017 йил 16 сентябрда Университет билан тузилган англашув Меморандуми орқали бошлаган эди.

2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси Тошкентда Вебстер университетининг раҳбарияти билан олий даражада олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги имзоланган шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари 2018 йил июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга асосан жорий йилдан Вебстер университети Ўзбекистонда тўлақонли фаолият кўрсатади. 2019 йилнинг март ойидан эса Тошкент давлат Иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетларида Лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича МБА таълим дастури асосида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

2019 йил 5 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ҳамда Вебстер университети проректори Дж.Шустер томонидан Келишув битими имзоланди.

Икки томондаман имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини ташкил қилиш юзасидан амалий чоралар кўриш мақсадида жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизга Вебстер университети проректори Дж.Шустер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф жараёнида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа олий таълим муассасаларига ташриф буюради.

Manba: Axborot xizmati

18.02.2019